Германия ғарбида қуролланган эркак қаҳвахонани қўлга олди

Фото: AFP
Германия ғарбида жойлашган Саарбрюккен шаҳри марказида қуролланган эркак қаҳвахоналардан бирига кириб олди ва у ерни қўлга олди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.
Шаҳар полицияси расмий вакилининг РИА “Новости”га айтишича, эркакнинг шахси аниқланган. У саарбрюккенлик бўлиб, ёши 43 да. Унинг айтишича, қаҳвахонада ундан бошқа ҳеч ким йўқ”.
Агентлик суҳбатдошининг айтишича, эркак алоқага чиқмаган. Воқеа жойида психолог ва суҳбатдошлар гуруҳи иш олиб бормоқда. У, шунингдек, “бир гувоҳнинг сўзларига кўра, эркак қип-қизил қонга бўялган, аммо бу ҳали аниқлаштирилмаган"ини маълум қилган.
Bild am Sonntag нашрининг маълумотига кўра, махсус қўшин яқин вақт ичида ҳужумга ўтишни режалаштирмоқда. Саарбрюккен маркази беркитилган.
“Рейтер” агентлигининг полицияга асосланиб хабар беришича, ҳеч нарса воқеанинг терроризм билан алоқаси борлигини кўрсатмаяпти.
Аниқлаштирилишича, эркак қаҳвахона эгасининг куёви ҳисобланади ва у айни дамда асаби қаттиқ бузилган ҳолатда.
Мавзуга оид

12:45 / 10.03.2025
Германия темирйўл компанияси поездлар кечиккани учун 196,8 млн евро тўлади

10:27 / 10.03.2025
Германиянинг 13 та аэропортида иш ташлаш бошланди

08:27 / 10.03.2025
SIPRI: АҚШ қурол экспортини оширяпти, Россия - қисқартиряпти

23:28 / 08.03.2025