Лондон мэри Brexit'дан кейин пойтахт учун кўпроқ мухторият талаб қилди

Лондон мэри Содиқ Хон Буюк Британиянинг ЕИдан чиқишига доир референдумидан сўнг пойтахтга иқтисодий манфаатлар учун кўпроқ мухторият бериш зарурати ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда шаҳар мэриясининг расмий сайтида хабар берилган.
"Мен ҳозирнинг ўзидаёқ лондонликлар номидан пойтахт учун кўпроқ мухторият талаб қиламан. Лондон иқтисодиётини келажакдаги беқарорликдан ҳимоя қилиш, бу ерда ишловчи бутун дунё компанияларини ҳимоя қилиш, иш ўринлари ва фаровонликни сақлаб қолиш учун кўпроқ мухторият керак", - дейилади мэрнинг мурожаатида.
Шу билан бирга у гап шаҳарнинг тўлиқ мустақиллиги ҳақида бормаётганини таъкидлаб ўтди.
23 июнь куни бўлиб ўтган референдумда Буюк Британия ЕИ таркибидан чиқишга овоз берди. Шундан сўнг мамлакатнинг Евроиттифоқда қолиши тарафдори бўлган Британия бош вазири Дэвид Кэмерон истеъфога чиқиши ҳақида эълон қилди.
Фото: REUTERS
Мавзуга оид

10:42 / 03.03.2025
Туск: Лондонда Украина учун хавфсизлик кафолатлари муҳокама қилинмади

09:42 / 03.03.2025
Зеленский: Лондонда Украина хавфсизлик кафолатларини муҳокама қилдим

08:26 / 03.03.2025
Париж ва Лондон Украинада бир ойлик сулҳни таклиф қилди

19:20 / 02.03.2025