ҲАМАС Исроил билан гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокараларни тўхтатди — Исроил элчиси 

Жаҳон 22:10 / 17.11.2023 7653

ҲАМАС расмийлари гаровга олинганларни озод қилиш бўйича Исроил билан музокараларни тўхтатди. Бу ҳақда Исроилнинг Россиядаги элчиси Александр Бен Цви маълум қилди. 

«Гаровга олинганлар билан боғлиқ вазият бизга номаълум. Барча сўровларга қарамай, ҲАМАС гаровдагилар қандай аҳволда экани, тирикми ёки йўқми, уларнинг рўйхатини ҳам тақдим этмади. Биз у ерда нима бўлаётганини билмаймиз. Шунинг учун, маълумотга эга бўлмасдан туриб музокара олиб бориш жуда қийин», деди Бен Цви «Россия-24» телеканалида. 

«Билишимча, ҳозир ҳеч қандай музокаралар йўқ, ҲАМАС уларни ўз ташаббуси билан тўхтатди», деб таъкидлади у. 

Ноябр ойи бошида Исроил армияси матбуот котиби Даниэл Ҳагарий ҲАМАС 242 кишини гаровга олгани ҳақида хабар берган эди. Унинг сўзларига кўра, бу якуний рақам эмас, ҳарбийлар янги маълумотлар олиш учун суриштирувни давом эттирмоқда. 

ҲАМАС гаровга олинганлар сони ва уларнинг аҳволи ҳақида маълумот бермади. 

Кўпроқ янгиликлар