13 ноябр куни Анқара шаҳрида “Asialuxe Travel” Миллий туроператори ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ҳамкорлигида Ўзбекистоннинг сайёҳлик йўналишлари тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимот сайёҳлар оқимини жалб қилиш ва Ўзбекистон Республикаси ички туризмини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистоннинг ноёб сайёҳлик йўналишлари, бой тарихи, гастрономияси, маданияти ва табиати билан таништиришга бағишланди. Маросимда Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси мутасаддилари, икки мамлакат туризм соҳаси масъуллари ва 200га яқин туристик компания вакиллари иштирок этишди.
Иштирокчилар “Asialuxe Travel” томонидан тақдим этилаётган янги тур тўпламлар ва хизматлари, шунингдек, “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг фойдали таклифлари билан таништирилди. Компания жорий йилнинг ноябр ойидан Туркиянинг Анқара шаҳрига Тошкентдан тўғридан тўғри авиапарвозларни йўлга қўйди ва айни вақтда ҳафтада бир маротаба рейслар амалга оширилмоқда. Бу сайёҳлар учун қулай ва фойдали йўналиш ҳисобланади.
Шунингдек, тадбирда:
⁃ Ўзбекистоннинг ноёб туристик маршрутлари ва диққатга сазовор жойлари.
⁃ Минтақанинг маданий мероси ва тарихи.
⁃ Ҳамкорлик қилиш имкониятлари.
⁃ “Asialuxe Travel” ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ҳамкорлиги: қулайлик, хавфсизлик, беқиёс хизмат ва сайёҳлар учун янги имкониятлар ҳақида кенг маълумот берилди.
Тадбир давомида 100га яқин туристик компаниялар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга эришилди.
Ҳамкорлик асосида тайёрланди.