Иситиш магистралидаги носозликларни бартараф этиш ва тегишли жиҳозларни алмаштириш бўйича авариявий ишларни олиб бориш зарурати муносабати билан бугун, 4 октябр куни қатор манзилларда иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Улар:
М.Юсуф, Буюк Ипак йўли, Мирҳосилбой, Бўз-7, Олчабоғ, Қибрай, М.Улуғбек, Паркент, Сайрам, Бўз, Мусаввирлар, Лашкарлар, Қаландар, Чуст, Бўзбозор 7-тор, Бўз (Демократик) кўчалари.
Иссиқ сув таъминоти таъмирлаш ишлари тугалланиши биланоқ (соат 21:00 гача) тикланади.