Самарқандда озиқ-овқат бўйича халқаро конференцияда қарийб 2 млрд долларга тенг келишувлар имзоланди

Иқтисодиёт 08:28 / 19.09.2023 7123

Самарқандда ўтказилган озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Халқаро конференцияда қарийб 2 млрд АҚШ долларига тенг келишувлар имзоланди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, Самарқандда сентябр ойи бошида икки кун мобайнида озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция ўтказилди. Унда қарийб 2 млрд АҚШ долларига тенг келишувлар имзоланган.

БМТ Озиқ-овқат ва қишлoқ хўжалиги ташкилотининг (ФАО) маълумотларига кўра, жорий йил август ойида ФАО умумий озиқ-овқат индекси 2,1 фoизгa камайган. Бунда, гўшт нархи 3 фоизга, cyт маҳсулотлари нархлари 4 фоизга, донли экинлар нархлари 0,7 фоизга, ўсимлик ёғи нахи 3,1 фоизга пасайган.

АҚШ Қишлоқ хўжалиги департаменти томонидан август ойида эълон қилинган ҳисоботга кўра, жорий йилда дунё бўйича буғдой ишлаб чиқариш ҳажми 2022-2023-йил мавсумга нисбатан 3,4 млн тоннага ошиб, 793,4 млн тоннани ташкил этиши кутилмоқда.

Асосий макроиқтисодий кўрсаткич ҳисобланган инфляция даражаси жорий йил январ-август ойларида ўтган йилги 7 фоиздан 3,8 фоизгача, озиқ-овқат маҳсулотлари инфляцияси эса 8,5 фоиздан 3,7 фоизгача пасайди.

Кўпроқ янгиликлар