Гўшт маҳсулотларини сотиш мумкин бўлмаган ҳолатлар эслатилди

Жамият 18:30 / 26.07.2023 16150

Ўзбекистон қонунчилигида гўшт маҳсулотларини сотиш бўйича меъёрлар «Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари фаолиятини тартибга солиш ҳамда истеъмол бозорига гўшт ва гўшт маҳсулотларини етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарорида белгилаб қўйилган.

Жумладан, гўшт маҳсулотларини сотиш мумкин бўлмаган ҳолатлар қуйидагилар:

  • сўйилиши ихтисослаштирилган ва мини сўйиш корхоналарида амалга оширилмаган бўлса;
  • гўшт ва гўшт маҳсулотларини ташиш учун белгиланмаган транспорт ёрдамида етказиб берилган бўлса;
  • тегишли ветеринария ҳужжатлари бўлмаса;
  • ветеринария-санитария экспертизасининг хулосаси (маълумотномаси) бўлмаса;
  • оёқлари ва бош қисми жун билан бирга бўлса, шунингдек парранда ва қушларнинг патлари юлинмаган бўлса;
  • хона ёки кўча ҳароратида илгакка осилган ёки ерга (очиқ раста устига) очиқ ҳолда қўйилган ҳолатда бўлса;
  • ветеринария-санитария жиҳатидан хавфсизлиги кафолатланган гўштларнинг ягона электрон маълумотлар базасига киритилмаган бўлса.
Кўпроқ янгиликлар