Абдулла Арипов Қозоғистонга бориб, халқаро форумда иштирок этади

Ўзбекистон 16:03 / 05.06.2023 4797

Оқўрда матбуот хизмати хабарига кўра, 8 июнь куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Остона халқаро форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзлайди.

Форумнинг нуфузли меҳмонлари орасида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов, Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Босния ва Ҳерцеговина президиуми раиси Желька Цвиянович, ХВЖ бошқарувчи директори Кристалина Георгиева, ЮНEСКО бош директори Одри Азуле, БМТ бош котиби ўринбосари, Осиё ва Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комиссияси ижрочи котиби Армида Алисжабана ва бошқалар бор.

Бундан ташқари, Қосим-Жўмарт Тўқаев форум доирасида бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади. 

Кўпроқ янгиликлар