Мазкур мактабнинг 2-синф ўқувчиси Севинч Азимова 1-ўринни, 10-синф ўқувчиси Мухлиса Собитжонова 1-ўринни қўлга киритди ва Д. Амануллаева “Амир Темур тушлари” асари ижроси учун махсус мукофот билан тақдирланди ҳамда танловнинг ёпилиш маросимига бағишланган гала-концертда иштирок этди.
11-синф ўқувчиси Алиса Саляхова эса 2-ўринни эгаллади. 8-синф ўқувчиси Саидшоҳ Ғуломов Гран-при билан тақдирланди ҳамда танловнинг ёпилиш маросимига бағишланган гала-концертда иштирок этди.
Шунингдек, жорий йилнинг 16-23 май кунлари Боку шаҳрида ўтказилган XIII Халқаро муғом фестивалида ҳам вакилларимиз муносиб қатнашиб, совриндорлар қаторидан ўрин олди.
Фестивалда вазирлик тасарруфидаги Р. Глиер номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби ўқувчиси Умаржон Акмалов 1-ўринни, Наманган вилоятининг 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Мадина Каримжонова ҳамда Р. Глиер номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби ўқувчиси Сардор Нарзуллаевлар 2-ўринни, шунингдек, бир нафар Абдурауф Фитрат номидаги Бухоро мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб интернати ўқувчиси Оғабек Ахтамов фахрли 3-ўринни эгаллади.
“Энг ёш муғом ижрочиси” сифатида Р. Глиер номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби ўқувчиси Умаржон Акмалов эътироф этилди.