Сингапур президенти Uzbekistan Airways рейси билан Тошкентдан учиб кетди

Ўзбекистон 08:45 / 27.05.2023 17942

Ҳалима Ёқуб Марказий Осиёга келган биринчи Сингапур президенти бўлди. У 21-23 май кунлари Қозоғистонга давлат ташрифини амалга оширди ва 23 май куни Uzbekistan Airways'нинг доимий рейси (HY722) орқали Остонадан Тошкентга етиб келди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари, жумладан, президент Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ва икки мамлакат бизнес-форуми 24 май куни Тошкентда бўлиб ўтди. 25 май куни Ҳалима Ёқуб «Афросиёб» тезюрар поездида Самарқандга борди.

Wikipedia'да ёзилишича, Сингапур президенти, бош вазири ва расмий шахслари одатда сафарлар учун доимий йўловчи рейсларга чиқишади. Улар асосан миллий Singapore Airlines авиакомпанияси хизматларидан фойдаланади, йўналишга қараб бошқа ташувчиларнинг мунтазам рейсларида ҳам учишади.

Кўпроқ янгиликлар