НАТО авиамашғулотлари: Германияда парвозлар кечиктирилиши кутилмоқда

Жаҳон 11:38 / 27.05.2023 5602

Германия ҳукумати, Бундесвер ва авиакомпаниялар 12-23 июн кунлари бўлиб ўтадиган Air Defender 23 машғулотлари давомида Германия ҳаво ҳудудида тартибсизликлар ва йўловчи авиақатновлари тўхтатилишига йўл қўймасликка умид қилмоқда. 26 май, жума куни Берлинда Германия авиация хавфсизлиги агентлиги раҳбари Арндт Шёнеман шундай деди: “Ҳозирда рейсларни бекор қилиш режалаштирилмаган. Аммо биз кечикишлар юз бериши мумкинлигини инкор эта олмаймиз”.

Федерал транспорт вазирлигининг таъкидлашича, икки ҳафталик муддат ичида рухсат этилган учиш ва қўниш вақтларини режалаштиришда янада мослашувчан бўлиш учун федерал ҳудудлар билан музокаралар олиб борилмоқда. Шу тариқа, идора дастлаб бунинг учун мўлжалланмаган аэропортларга рейсларни йўналтиришдан сақланмоқчи, деб ёзади Reuters.

Air Defender 23 машғулотлари давомида 25 мамлакат бутун Европа бўйлаб биргаликда ҳаво операцияларини ишлаб чиқиши керак. 220 та самолётдаги манёврларнинг 10 000 нафаргача иштирокчиси (шундан 100 таси - АҚШдан) Германия ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлиги остида машқ қилади. Машқ Шимолий Атлантика шартномасининг 5-моддасига мувофиқ ёрдам сценарийси асосида ўтказилади.

Air Defender 23 пайтида асосий марказлар Хон (Шлезвиг-Голштейн ери), Вунсторф (Қуйи Саксония) ва Лехфелдда (Бавария) жойлашган. Машқлар асосан Германия ҳаво ҳудудида бўлиб ўтади.

Кўпроқ янгиликлар