Украинадаги уруш Россия Федерациясининг собиқ СССР мамлакатларидаги мавқейини заифлаштиргани маълум қилинди.
Украинага қуролли бостириб кириш барча постсовет мамлакатларида Россиянинг позицияси ва унга муносабатини кескин ёмонлаштирди. Собиқ СССРнинг аксарият республикаларида - Кремль ўз манфаатлари ва алоҳида таъсири зонаси деб ҳисоблайдиган маконда Россия раҳбариятининг ҳаракатларини маъқуллаш ўн фоиздан кўпроққа камайди, деб хабар берди Re: Russia эксперт гуруҳи жума, 26 май куни, Gallup социологик институти томонидан ўтказилган сўров натижаларига таяниб.
Сўров натижаларига кўра, Россиянинг Озарбойжондаги рейтинги 2,6 баробарга пасайган. Москванинг ҳаракатларини у ерда ҳозир респондентларнинг атиги 23 фоизи маъқуллайди. Тарихан Кремлга хайрихоҳ бўлган бошқа мамлакатларда - Арманистон, Қозоғистон, Молдовада биринчи марта Россиянинг ҳаракатларини маъқулламаганлар нисбати маъқуллаганлар нисбатидан ошди.
Қирғизистонда ҳамон Россияга хайрихоҳлар кўпроқ, лекин у ерда ҳам Россия расмийларининг розилиги сезиларли даражада камайди.
Украинага қарши уруш туфайли Россия ҳукумати қўшни давлатлардаги рус диаспораси хайрихоҳлигини йўқотмоқда. Gallup сўровида 15 йил ичида илк бор этник русларнинг аксарияти Россиянинг Эстония ва Латвиядаги хатти-ҳаракатларини маъқулламаганликларини билдиришган, Қозоғистонда эса Россия Федерациясига нисбатан салбий муносабат кескин кучайган.
Шу билан бирга, Украина ва Болтиқбўйи мамлакатларида АҚШ раҳбариятининг обрўси ошди. Кўпгина постсовет мамлакатларида у аллақачон Россиядагидан юқори, дея дарак беради Gallup сўрови натижалари.