ISHONCH дўконлар тармоғининг кетма-кет 3 та янги филиаллари Касби, Жондор туманлари ва Янгиер шаҳрида ўз фаолиятини бошлади

Жамият 17:09 / 12.04.2023 10299

Муддатли тўлов бўйича етакчи ўринни эгаллаб келаётган ISHONCH бренди – бу бугунги кунда республика бўйлаб аҳолига юқори сифатли хизматларни кўрсатиш билан биргаликда инсонларнинг яшаш тарзини юксалтиришни асосий мақсадлардан бири қилиб белгилаб олган компания ва шу билан бир пайтда маиший техника, электроника ва уй учун маҳсулотлар дўконлар тармоғи.

 

 

Ўз фаолиятини тобора кенгайтириб бораётган ISHONCH дўконлар тармоғи савдо дўконларининг сони ҳам тегишли равишда ошиб бормоқда. Жорий йилнинг апрел ойида Қашқадарё вилояти Касби тумани, Бухоро вилояти Жондор тумани ва Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида янги филиаллар ишга туширилди.

Янги савдо дўконларининг тантанали очилиш маросимларига ташриф буюрган барча меҳмонлар тақдим этилган 7000 хилдан ортиқ маҳсулотларнинг кенг ассортименти билан танишиш, харидорлар учун кўзда тутилган қулайликлар ва таклифларни ўрганиб чиқиш ҳамда фақат очилиш куни барча маҳсулотларни 20% гача чегирма билан харид қилиш имкониятига эга бўлишди.

 

Шунингдек, ISHONCH дўконлар тармоғининг барча филиалларида мижозлар учун бир қатор қулайликлар тақдим этилган: бюджет ташкилоти ходимлари ва пенсионерлар учун муддатли тўлов шартномасини расмийлаштириш учун фақат паспортнинг талаб қилиниши, маълум турдаги маҳсулотларни бепул етказиш ва ўрнатиш хизматлари, доимий асосда ўтказиладиган акциялар ва совринли танловлар, бонуслар ва яна кўплаб бошқаси. Юқорида айтиб ўтилган қулайликлардан ташқари, ушбу йили ISHONCH дўконлар тармоғида белгиланган турдаги маҳсулотларни 24 ойлик муддатли тўловга сотиб олиш имконияти жорий этилди.

 

Айтиб ўтиш жоизки, айни пайтда барча ISHONCH дўконларида “Рамазон туҳфаси” ҳамда “0-0-3” акциялари бўлиб ўтмоқда. “Рамазон туҳфаси” акцияси доирасида мижозлар томонидан маълум қийматларга харидлар қилиниши эвазига махсус ваучерлар топширилиб, улардан белгиланган озиқ-овқат супермаркетларида фойдаланиш мумкин. Мижозларга янада қулайлик яратиш мақсадида жорий этилган “0-0-3” акциясида эса белгиланган маҳсулотларни олдиндан тўловсиз, ўз нархида 3 ойга бўлиб тўлаш имконияти билан харид қилиш кўзда тутилган. Бундай акцияларнинг ўтказилиши, компаниянинг асосий мақсади аҳолининг яшаш тарзини яхшилашда кўмакчи бўлишга қаратилганини яна бир маротаба намойиш этади.

Тез кунларда ISHONCH дўконлар тармоғининг янги савдо дўконлари Сурхондарё вилояти Денов шаҳри, Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани, ҳамда Самарқанд вилоятининг Нарпай ва Нуробод туманларида очилиши режалаштирилган.

ISHONCH дўконлар тармоғининг барча филиаллари дам олиш кунларисиз аҳолига хизмат кўрсатади ва барча харидорларга сифатли ҳамда малакали ёрдам кўрсатишга тайёр. Сиз ҳам яқинларингиз билан албатта ташриф буюринг ва унумли харидлар қилинг! 

Батафсил маълумот, савол ва мурожаатлар учун:

+99873-515-22-22, t.me/ishonch_chatbot

 Компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги расмий канал ва саҳифалари:

Telegram: https://t.me/ishonch  

Instagram: instagram.com/ishonchsavdouz

Facebook: facebook.com/ishonchsavdouz

YouTube: youtube.com/c/ishonchsavdo

Сайт: www.ishonchsavdo.uz

Реклама

Кўпроқ янгиликлар