30 март куни Тошкент тиббиёт академиясига Корея Эксимбанкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакили Ё Жае Ҳюнг ва KOFIH ташкилоти вакили Ким Ҳеунлар ташриф буюришди.

Мазкур ташкилотлар Тошкент тиббиёт академияси билан бир қатор лойиҳаларда ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ҳамкорликни жадаллаштириш бўйича аниқ ва самарали ҳаракатлар натижаси сифатида олийгоҳ талабалари учун 4 та сунъий нафас бериш аппарати (ИВЛ) совға тариқасида тақдим қилинди.


Дўстона руҳда ўтган учрашувда Ёо Жае Ҳюнг ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш масалалари бўйича доимо тайёрлигини билдирди.
Тошкент тиббиёт академияси ахборот хизмати
Реклама