Дастлаб Андижон шаҳрида яшовчи, муқаддам судланган шахс оғирлиги 672 гр бўлган бир бўлак олтин қуймасини Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи заргарга 40 минг АҚШ долларига сотган вақтида уларнинг иккаласи ҳам ушланди.
Сўнгра ушбу заргар буюртмасига кўра, Олмалиқ шаҳридан оғирлиги 613 гр бўлган бир бўлак олтин қуймасини олиб кетаётган Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашина Чуст туманида тўхтатилиб, ашёвий далил процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Бошқа бир ҳолатда эса Наманган шаҳрида яшовчи, муқаддам судланган шахс Поп тумани ҳудудида Ангрен шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро билан учрашиб, ундан оғирлиги 250 гр бўлган 3 та олтин қуймасини сотиб олган вақтида уларнинг иккаласи ҳам ушланган.
Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида умумий баҳоси 1 млрд 124 млн сўмлик, жами 1 кг 535 гр олтин қуймалари ҳамда 40 минг АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.