ЕИ Беларусда ядро қуролини жойлаштирганлик учун санкциялар билан таҳдид қилди

Жаҳон 08:16 / 27.03.2023 8332

«Беларус буни барибир тўхтата олади, бу уларнинг ихтиёри. ЕИ кейинги санкциялар билан жавоб беришга тайёр», — деб ёзди у Twitter'да. 

Боррелнинг сўзларига кўра, Россия ядро қуролининг Беларусда жойлаштирилиши «масъулиятсиз кескинлашув ва Европа хавфсизлигига таҳдид» деган маънони англатади.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин мамлакат телеканали ходими Павел Зарубинга интервю берди. Суҳбат давомида Путин Беларус ҳудудида Россия ядро қуроллари жойлаштирилиши ҳақида гапирди.

«Александр Лукашенко анчадан буён Беларус ҳудудига ядровий тактик қуролларни жойлаштириш масаласини кўтариб келади. Бунда ноодатий нимадир йўқ деб ўйлайман. Бу, айтайлик, АҚШ 10 йиллардан буён қилиб юрган иш. Хотирам панд бермаётган бўлса, америкаликлар НАТОдаги иттифоқчилари бўлган олти давлат ҳудудига бундай қуролларни жойлаштирган. Булар Германия, Туркия, Белгия, Италия, Нидерландия ва Греция. Тўғри, Грецияда ҳозир йўқ, лекин у ерда омбор мавжуд.

Лукашенко менга «Ахир биз яқин иттифоқчи бўлсак, америкаликлар бундай қуролларни иттифоқчилари ҳудудига жойлаштириб ётибди» деб айтди. Ва биз ҳам шундай қилишга келишиб олдик. Беларусдаги иттифоқчиларимизга самолётларини қайта жиҳозларга ёрдам бердик. Ҳозирда Беларус ҳарбий ҳаво кучларининг 10 та самолёти ядро қуролини қўллашга тайёр. Бундан ташқари, Беларусга ядро ташувчи вазифасини бажара олувчи «Искандер» ракета тизимларидан берганмиз. 3 апрелдан экипажни тайёрлашни бошлаймиз, 1 июлда эса тактик ядро қуролини сақловчи омборни қуриб битказамиз».

Кўпроқ янгиликлар