Урганчда “Конституция ўзимизники” тарғибот тадбири бўлиб ўтди

Ўзбекистон 12:18 / 27.03.2023 5751

Хоразм вилояти Урганч шаҳрида “Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники” шиори остида Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Тадбирда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков, хонанда Жаҳонгир Позилжонов ҳамда 2 мингдан ортиқ фаол ёшлар иштирок этди.

Байрам концерт дастури форматида ўтказилган тадбирда санъаткорлар, хоразмлик таниқли шахслар чиқиш қилиб, вилоят аҳолисини шу йилнинг 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол бўлишга ва иштирок этишга чақиришди.

Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича тарғибот тадбирлари республиканинг барча ҳудудларида ўтказилиши режалаштирилган.

Кўпроқ янгиликлар