Андижон халқаро аэропорти 1 апрелдан вақтинча ёпилади 

Жаҳон 19:30 / 27.03.2023 5953

Андижон халқаро аэропорти 2023 йилнинг 1 апрел санасидан бошлаб, аэродром қопламаси реконструкция қилиниши туфайли авиапарвозлар учун вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airports компанияси хабар берди. 

Реконструкция учиш-қўниш йўлаги, такси йўлаклари ва самолётлар тўхташ жойларидаги сунъий қопламаларни модернизация қилиш, шунингдек, ёритиш ускуналари, метеорологик ва радионавигация қўниш тизимларининг янги тизимини ўрнатишни назарда тутади. 

Реконструкция ишларининг қачон тугатилиши ҳақида хабарда маълумот келтирилмаган. 

Кўпроқ янгиликлар