Тошкентга электр энергияси Юнусобод орқали ўтган битта юқори кучланишли тармоқ орқали етказиб берилмоқда 

Ўзбекистон 11:29 / 18.03.2023 5301

Давлат раҳбари пойтахтнинг ривожланиш режаларини белгилашда албатта мавжуд ва истиқболли энергетика масалаларини ҳисобга олиш зарурлигини қайд этди.

Пойтахтда сўнгги 6 йилда электр энергияси истеъмоли 30 фоизга ошиб, йилига қарийб 8 миллиард киловатт-соатга етди.

Сўнгги йилларда пойтахт учун энг долзарб бўлган уй-жой қуриш, маҳаллаларни обод қилиш, янги корхоналар ва иш ўринларини яратиш масалаларига эътибор қаратилди.

Лекин пойтахтга электр энергияси Юнусобод орқали ўтган битта юқори кучланишли тармоқ орқали етказиб берилмоқда. Мавжуд подстанциялар маънан ва жисмонан эскирган. Шу боис, энди пойтахт энергетика инфратузилмасини янгилаш устувор вазифа бўлади.

Шу мақсадда Тошкент шаҳри электр таъминоти тизимини тубдан ўзгартириш бўйича катта дастур қабул қилинди, деди президент.

Кўпроқ янгиликлар