Spot'нинг «Капитал» нашри таяниб хабар беришича, молиявий ташкилотнинг устав фонди 500 миллион долларни ташкил этади, у ҳар бирининг номинал қиймати 50 000 доллар бўлган 10 000 та акцияга бўлинади.
Ўз навбатида, акциялар тўланадиган ва жалб қилинган бўлинади. Тўланадиган акцияларнинг умумий номинал қиймати 350 миллион долларни, жалб қилинган акцияларники эса 150 миллион долларни ташкил этади.
Ўзбекистон ўз ихтиёрига инвестиция фондининг 2 000 бошланғич акциясини олади, бироқ 70 миллион доллар тўлаши керак.
Ўзбекистоннинг дастлабки ҳиссаси 5 миллион долларни ташкил этади, у инаугурацион йиғилишдан кейин 90 кун ичида киритилиши керак. Кейинги тўловлар уч қисмга бўлинади. Барча тўловлар АҚШ долларида амалга оширилади.
Бош штаб-квартираси Истанбулда жойлашган Туркий инвестиция фонди 20 йилга тузилади ва халқаро молия ташкилоти мақомига эга бўлади. Бироқ, бошқарув кенгаши фондни кенгайтириш ёки ёпиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Инвестиция фонди тузилмаси бошқарув кенгашидан ташқари, президент, бошқарув кенгаши томонидан тўрт йил муддатга тайинланадиган бош директор ва ходимлардан иборат бўлади.