Фарғонада собиқ ўқувчилар мактабга янги бино қуриб берди

Жамият 13:04 / 17.03.2023 18523

Эътиборлиси, бино мактаб битирувчиларининг ташаббуси билан бунёд этилган. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати вакили Лайло Рустамова Kun.uz’га хабар берди

“Мактабнинг биноси 1974 йилда 220 ўринга мўлжаллаб қурилган бўлиб, муассасада 438 нафар ўқувчи таъмирталаб синф хоналарида икки навбатда таълим олаётган эди. 

Қисқа муддатда таълим маскани учун 220 ўринли янги ўқув биноси қад ростлади. Мавжуд 220 ўринли эски бино ҳам таъмирланди. 

Бундан ташқари, 6 та синфхонаси, компьютер синфи, замонавий мебел ва ўқув жиҳозлари билан таъминланди. 

Ушбу хайрли ишларни амалга оширишга 3 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланди.

Янгидан барпо этилган таълим маскани ўқувчилар ва уларнинг устозлари учун ўзига хос совға бўлди.

Бу ерда ўқувчиларнинг билим олиши учун энди барча шароит ва имкониятлар мавжуд”, – дейилади хабарда.

Кўпроқ янгиликлар