Тошкент шаҳридаги қуйидаги марказий жоме масжидларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси буйруғи билан янги имом-хатиблар тайинланди:
- Чиғатой даҳасидаги “Имом Бухорий” масжиди имом-хатиби Садриддин домла Абдурашидов Олмазор тумани “Иброҳимбой Орифжонбой” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига;
- Кўкча даҳасидаги “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби Яҳё домла Абдураҳмонов Чиғатой даҳасидаги “Имом Бухорий” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига;
- “Минор” жоме масжиди имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов Тошкент шаҳри бош имом-хатиби вазифасидан ажралмаган ҳолда Кўкча даҳасидаги “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига тайинланди.
Бундан олдин Саййид Раҳматуллоҳ Термизий номи билан танилган Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов Тошкент шаҳридаги “Минор” масжиди имом-хатиби этиб тайинлангани хабар берилганди.