Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон Қамбарота ГЭС-1 лойиҳасини муҳокама қилди

Жаҳон 12:06 / 16.03.2023 4457

Бу ҳақда Қирғизистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди

Йиғилишда Қирғизистон ва Ўзбекистон энергетика вазирлари Таалайбек Ибраев ва Жўрабек Мирзамаҳмудов, Қозоғистон энергетика вазири ўринбосари Жандос Нурмаганбетов ва Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев, шунингдек, қуйи ташкилотларнинг масъул раҳбарлари ва ходимлари иштирок этди. 

Томонлар «йўл харитаси»ни амалга ошириш жараёнини муҳокама қилдилар ва ҳамкорликнинг асосий тамойиллари бўйича ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқдилар. 

Учрашув якунлари бўйича лойиҳани амалга оширишга тайёрлашнинг асосий босқичлари келишиб олинди ва навбатдаги йиғилишни шу ой охиригача ўтказиш бўйича келишувга эришилди. 

Кўпроқ янгиликлар