Payme халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бир қанча тадбиркор-аёллар учун уларнинг фаолиятига эътибор қаратиш мақсадида қамраб олувчи кампанияни тайёрлаб қўйди. «BeMac Legal» юридик фирмаси, «АDAMANT МOTORS» махсус техникалар сотиш компанияси, «PIONI» декоратив тўқимачилик бренди, «Fiora» гуллар салони, «Bibi-Khanum» меҳмонхонаси ва бошқа корхоналарнинг аёл таъсисчилари шулар жумласидан.
Март ойи бошидан бери бренднинг ижтимоий тармоқлари, digital- ва ташқи рекламаларида фақат улар ҳақидаги янгиликлар намойиш этилмоқда. Компания улар учун қисқа реклама роликларини тайёрлади, шунингдек, интервью жараёнида бизнес юритишдаги қийинчиликлар, муваффақиятлар ва муваффақиятсизликлар, уларни ўз брендларини яратишга илҳомлантирган ғоялар ҳақида ўртоқлашишлари сўралди.
Лойиҳанинг шиори «Аёл тадбиркорлиги тарафида» ибораси эди. Лойиҳа асосчилари мақоми ва фаолият туридан қатъи назар барчани ушбу фаолиятга қўшилишга ва ижтимоий тармоқлардаги #НаСторонеЖенскогоБизнеса ва #АyolTadbirkorligiТаrafida ҳештегидан фойдаланишга чақиради. У алоҳида эгалик бўладими, ёки йирик корхонами, бундан қатъи назар, аёллар тадбиркорлигини ҳар қандай қўллаб-қувватлаш алоҳида аҳамият касб этади.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда салоҳияти юқори, ривожланишга интилаётган аёллар сони жуда кўп. Улар қийинчиликларга қарамай, юксак натижаларга эришмоқда, карьера қурмоқда, спорт билан шуғулланмоқда, ўз ишини очмоқда, шунингдек, аҳоли учун янги иш ўринлари яратмоқда.
Ана шундай малакали ва мақсад сари интилувчан аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Payme Ўзбекистондаги барча ишбилармон аёлларни бирлаштирган махсус ягона платформа – growth.payme.uz'ни жорий қилди. Унда ҳар бир аёл-тадбиркор ўз бизнеси ҳақидаги маълумотларни жойлаштириши ва лойиҳа иштирокчисига айланиши мумкин.
Платформа пайдо бўлганининг биринчи ҳафтасидаёқ юзлаб аризалар қабул қилинган. Ташаббусни, нафақат, аёл-тадбиркорларнинг ўзлари, инфлуэнсерлар, балки Ўзбекистон БМТТД каби халқаро ташкилотлар томонидан ҳам қўллаб-қувватланди.
Ҳар бир хоҳловчи реклама фаолиятининг бир қисмига айланиши мумкин. Бунинг учун Telegram-ботга ёзиши ва ўз бизнеси ҳақида гапириб бериши керак. Иштирок этиш учун зарур маълумотлар:
- Исми;
- телефон рақами;
- бизнес ҳақида қисқача ҳикоя;
- аёл таъсисчининг бизнес элементлари билан фотосуратлари;
- ижтимоий тармоқларга ҳаволалар.
Лойиҳа янгиликларини компаниянинг ижтимоий тармоқларида кузатиб бориш мумкин.
Instagram: @payme.uz
Facebook: fb.com/payme.uz
Telegram: t.me/payme_uz
Реклама ҳуқуқи асосида