Бугунги инновациялар ва технологиялар даврида компания ҳажмидан қатъи назар бизнес бошқарувчилари учун қўлларида ишлашга қулай, тезкор ва узоқ ҳизмат қиладиган ускуна бўлиши жуда ҳам муҳим. Чунки қўлланадиган жиҳозлар билан иш барқарорлиги ва ходимларнинг меҳнат самарадорлиги ўзаро чамбарчас боғлиқдир.
ASUS ExpertBook тижорат ноутбуклар серияси эса B2B сегментида етакчилардан бири ҳисобланади. Чунки бу ҳар доим минималистик дизайн, илғор технологиялар, ихчам ўлчамлар, универсал ишлатиш сценарийси ва маълумотларни ишончли ҳимоя қилиш тизимлари деганидир.
Ихчамлик ва қулайлик муҳим бўлганлар учун идеал

Премиум, ингичка, ўрнатилган параметрлари бўйича кучли 14-дюймли Expertbook B9400 вазни бор-йўғи 880 грамм, қалинлиги эса атиги 14,9 мм. Сериянинг бу флагманини ҳақиқатан ҳам дунёдаги энг енгил ультрабуклардан деб атаса муболаға бўлмайди. У билан ишлаш ҳамма жойда – учрашувларда, йўлда, уйда, диванда қулай. Expertbook B9400 эгасининг чарчашига йўл қўймайди.
Шу билан бирга, бу модель юқори конфигурация билан таъминланган бўлиб, энг мураккаб ва муҳим масалалар ечилаётганда уялтириб қўймайди ва сизнинг биринчи ёрдамчингиз бўлиб қолади. Энг замонавий Intel Core процессори Windows 11 Pro’нинг ишлаш қуввати бутун кунга етади, бизнес-класс кибер ҳимояси, магний эритмасидан тайёрланган юпқа корпус ҳамда бирлаштирилган сув ўтказмас клавиатура фойдаланувчиларга ҳар қандай муҳитда иш юритиш имкониятини беради.
Тез натижалар учун

Ишлаш учун қулай станция – кучли параметрлари туфайли ExpertBook B6 Flip’ни худди шундай тасвирлаш мумкин. ExpertBook B6 Flip ўз эгасининг дунёсини тўғри маънода ўзгартириб юбориши мумкин: 16-дюймли сенсор экран 360° даражага очилиш хусусиятига эга бўлиб, қўлда бемалол планшет сифатида ишлатса ҳам бўлади.
Юқори самарали ноутбук конфигурацияси 55 Вт лик 12-авлод Intel Core HX vPro процессори ва профессионал NVIDIA RTX A2000 видеокартасини ўз ичига олади. Уларнинг барқарор ишлашини юқори даражали совитиш тизими таъминлаб беради. Ва буларнинг барчаси ультра ингичка ExpertBook B6 Flip ичидадир.
Ҳақиқий ранглар дунёси

Баъзида қўл остида муаллифнинг ҳамма ўйлаган ва ишлаб чиққан фото-, видео контент, презентациялар, дизайн ечимларини етказиб бера оладиган аппарат бўлиши жуда муҳим. Шундай ҳолатларда ноутбук рангларнинг ажойиб репродукцияси, чуқур контраст ва рангларнинг реал кўринишини етказиб бера оладиган дисплейга эга бўлиши муҳим.
Ишлаб чиқарувчи ASUS ExpertBook B5 OLEDʼни юқори сифатли катта кўриш бурчаги ва рангларни тиниқ етказиб бера оладиган OLED-дисплейи билан жиҳозлаган. Энг асосий қисми эса 12-авлод Intel vPro технологик Intel Core процессори ва Intel Arc A350M видео карталарини ўз ичига олган. Ноутбук қувват олмасдан узоқ вақт давомида хизмат қилиб бера олади, шу билан бирга, ақлли шовқин камайтириш тизими билан таъминланган ва RAID-массивлари бир жуфт қаттиқ сақлаш қисмларидан иборатдир.
Самарадор жамоавий иш устун бўлганда

Иш юритиш давомида ҳар доим ҳам кўп функцияли инновацион ноутбук керак бўлавермайди. Баъзида фақатгина муаммоларсиз ишлайдиган, асосий масалалар ечимини бера оладиган, бундан ташқари, ҳар қандай ташқи қурилмаларга уланиш хусусиятига эга компьютер бўлса кифоя. Бундай қурилма ASUS’да ҳам мавжуд бўлиб, у ноутбукка катта босим бермайдиган стандарт иловалар билан ишлашда идеал даражада мос келади.
ExpertBook B1 – универсал корпоратив ультрабук бўлиб, ташқи қурилмаларга уланиш учун портларнинг тўлиқ тўплами билан жиҳозланган: USB Type-A, USB Type-C, HDMI, 3,5-миллиметрли аудио уяси ва порт RJ45 Gigabit Etherne. Бу бизнес-линейкадаги энг ҳамёнбоп ва бир вақтнинг ўзида чидамли ҳамда самарали компьютерлар вариантидир. Оператив хотира ҳажми 48 Гб гача бўлиб, кўп вазифали режимларда маълумотларни қайта ишлашнинг тез ва узлуксиз бўлишини кафолатлаб беради.
Ҳар қандай бизнес талабларига жавоб бера оладиган ExpertBook сериясидаги катта танлов
Ҳар қандай ExpertBook серияси ноутбуки ўзига яраша ноёбдир, шунинг учун ҳам линейкада ҳамма ўзига мос келадиган ечим топа олади. Бундан ташқари, ASUS'да бирон бир бизнес қурилма четлаб ўтолмайдиган ўзига яраша «постулатлари» мавжуд: ишончли, қатъий дизайн, юқори иш тезлиги, қулайлик, узоқ муддатга яроқлилик ва кўп функционаллик.
Ишончлилик ва чидамлилик. ExpertBook сериясининг барча моделлари анъанавий моделларга хос қатъий ва такрорий сифат синовларидан ўтади: қурилмалар АҚШнинг MIL-STD-810H ҳарбий саноат ишонч стандартига жавоб беради. Булардан ташқари, серия тижорат ташкилотлари учун кўп даражали маълумотлар хавфсизлиги тизими билан ҳимояланган. Бунга қуйидагилар киради:
- бармоқ изи сканери;
- маълумотларни шифрлаш ва ҳакерлик ҳужумларидан ҳимоя қилиш ТРМ 2.0 криптографик модули;
- махсус воситаларсиз ёки қўпол жисмоний кучсиз, компьютерни ўғирланишидан сақлайдиган кенсингтон қулфи учун махсус уя;
- қурилмани беҳосдан фаоллаштирилишдан сақлайдиган веб-камера учун парда.
Дизайн ва эргономика. Сериянинг барча қурилмалари энг кичик деталларгача текширилади. Ноутбукларнинг ташқи кўриниши ихчам, қатъий дизайнга эга ва эгасини бизнес-сегментга алоқадор эканликларини кўрсатиб туришади.
ASUS Business – кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳамда қурилмаларнинг кучайтирилган конфигурацияси

ASUS’нинг бизнес йўналишидаги энг асосий мақсади бу – ташкилотлардаги иш жараёнларини нафақат офис ҳудудида тезлашитириш, балки ишдан ташқари ҳолатларда ҳам иш юритиш самарадорлигини таъминлаб беришдан иборатдир.
Шу тарзда, корпоратив мижозлар учун бренд мослашувчан кафолат шартлари, ноутбукларнинг зарур конфигурацияси билан бирга махсус буюртма бериш имконияти, хизмат кўрсатиш марказларининг кенг тармоғи ва бошқа кўп нарсаларни ўз ичига олган бизнесни қўллаб-қувватлаш махсус дастурини таклиф қилади. ASUS ва унинг дистрибюторларининг профессионал жамоаси эса шахсий менежер ажратишдан тортиб, буюртмани эшиккача етказиб бериш хизмати билан ҳар томонлама индивидуал техник ёрдамни тақдим этади.
ExpertBook cерияси ноутбукларини Ўзбекистондаги электроника дўконларида, шунингдек, ASUS расмий ҳамкори – creditasia.uz сайтидан сотиб олиш мумкин.
Реклама