Доктор Саваш Кансой Туркиядаги энг машҳур болалар онкогематологларидан биридир. Шифокор 40 йилдан ортиқ вақт давомида болаларда турли хил лейкемия, лимфома, миелома ва бошқа хавфли қон ва лимфа тизими касалликларини муваффақиятли даволайди. Ўзининг тиббий амалиёти давомида у 700 дан ортиқ суяк илиги трансплантациясини амалга оширди. Шу билан бирга, шифокор нафақат тиббий амалиёт билан, балки фаол илмий фаолият билан хам шуғулланади. У педиатрия бўйича 70 дан ортиқ илмий ишлар ва иккита дарслик муаллифидир.
Айни пайтда профессор Саваш Кансой - Истанбулдаги Анадолу тиббиёт маркази қошидаги болаларнинг суяк илиги трансплантацияси маркази бошлиғи, у болалардаги онкогематологик касалликларни илғор тиббиёт орқали даволашга ихтисослашган технологиялар ва кўп тармоқли мутахассислар жамоасини бошқаради.
Шифокор гемоглобинопатиялар (Ўрта ер денгизи анемияси / катта талассемия, ўроқсимон ҳужайрали анемия), апластик анемия, иммунитет танқислиги каби хавфли касалликларни даволайди.
Марказда туғилгандан 18 ёшгача бўлган болаларда суяк илиги трансплантациясининг барча турлари ҳамда аутолог трансплантация (беморнинг ўз суяк илиги ишлатилади), қариндош ёки боғлиқ бўлмаган донорлардан аллогеник трансплантация амалиётлари ҳам амалга оширилади.
Ҳар бир бемор индивидуал равишда баҳоланади ва унинг ташхиси ва касалликнинг даражасига қараб энг тўғри даволаш усуллари танланади. Аллогеник трансплантация билан HLA-типлаш мажбурий бўлиб, унинг ёрдамида энг юқори даражада мос келадиган донор танланади.
Профессор доктор Саваш Кансой билан маслаҳатлашган ҳолда беморлар хорижда касаллик ва керакли даволаниш ҳақида бепул маслаҳат олишлари, шунингдек, бугунги кунда болаларда суяк илиги трансплантацияси, қон ва лимфа йўллари онкологик касалликларига қарши курашишнинг энг самарали усули ҳақида кўпроқ маълумот олишлари мумкин бўлади.
Консултация тайинланган ҳолда амалга оширилади. Ўринлар сони чекланган.
Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун:
Tелефон: +998 90 11 44 666
Veb-sayt: www.anadolumedicalcenter.ru
Instagram: instagram.com/anadolumedicalcenter_ru
Facebook: facebook.com/anadolumedical.official
Реклама ҳуқуқи асосида