Январда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 5 млрд долларга етди

Иқтисодиёт 08:31 / 21.02.2023 17614

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажмида экспорт 2,1 млрд АҚШ доллари ва импорт 2,9 млрд АҚШ долларини ташкил этган. 

Ўзбекистон 2023 йилнинг январь ойида жаҳоннинг 134 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.

Маълумот учун, 2022 йил якунига кўра, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан ташқи савдо ҳажми 17,2 фоизга ўсиб, 7,5 миллиард АҚШ долларига етган.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотига кўра, бу мамлакат умумий савдо ҳажмининг 15 фоизига тенг бўлган.

Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатларига экспорти 3,1 млрд долларни (ўсиш 15,4 фоиз), импорти эса 4,4 млрд долларни (ўсиш 18,6 фоиз) ташкил этди.

Кўпроқ янгиликлар