Ўзбекистон ва Покистон ўртасида имтиёзли савдо тўғрисида битим тасдиқланди

Иқтисодиёт 13:51 / 08.02.2023 21763

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон билан Покистон Ислом Республикаси ҳукумати ўртасида имтиёзли савдо тўғрисида битим тасдиқланди.

Мазкур битим 2022 йил 3 мартда Исломобод шаҳрида имзоланган.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.

Кўпроқ янгиликлар