Моуриньо Шомуродовнинг «Рома»дан кетаётганини тасдиқлади

Спорт 20:46 / 28.01.2023 59169

«Ҳа, Неаполга бир ўйинчи кам келдик. Шомуродов ўз меҳнатлари эвазига майдонга чиқиб, футбол ўйнашга муносиб. У ўтган вақт давомида бизга ёрдам беришга тайёр туриш учун машғулотларда борини бериб ишлади. У фантастик йигит. Воқеалар ривожи қандай бўлишини кўрамиз, балки ярим йилдан кейин қайтар», - дейди римликларнинг португалиялик мураббийи.

Ўзбекистонлик ҳужумчи «Специя»га ўтаётгани сабабли Жозе Моуриньо томонидан «Наполи»га қарши Неаполдаги ўйин қайдномасига киритилмагани ҳақида хабар берилганди. 

Аввалроқ, Шомуродов «Специя»га ярим йилга ижарага берилиши маълум қилинганди. Инсайдер ди Марциога кўра, бунинг учун Рим клубига 1,5 миллион евро тўланади.

Маълумот учун, «Специя» А Серияда 15-поғонада бормоқда ва лигада энг кам гол урган жамоалардан биридир. Шомуродов бу мавсум А Серияда 6та ўйинда майдонга тушиб, гол ура олмади. Элдор 2021 йилнинг ёзида «Женоа»дан 17 миллион евро эвазига «Рома»га кўчиб ўтганди.

Кўпроқ янгиликлар