Самарқанд сентябрь ойида халқаро турнирга мезбонлик қилади 

Спорт 17:09 / 17.01.2023 22094

Ушбу нуфузли мусобақа Самарқанд туризм маркази – «Silk Road Samarkand»да «Challenge family» таснифида ўтказилиши режалаштирилган. 

Фото: Challange Samarkand

Бугун, 17 январь куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида ОАВ ходимлари иштирокида ушбу турнирга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Kun.uz мухбири матбуот анжуманидан фотолавҳа тайёрлади.
 

Фото: Challange Samarkand

Кўҳна шаҳардаги мусобақада хорижлик спортчилар билан бирга спортга қизиқувчи ҳаваскорлар ҳам иштирок этиши мумкин бўлади. Мусобақанинг соврин жамғармаси 25 минг АҚШ долларини ташкил этиши кутилмоқда.

Иштирокчилар учун 3 босқичли спортда ёш тоифасига қараб масофа белгилаб берилади. Унга кўра, ўрта масофада дастлаб 1,9 километр сузиш, 86 км велопойга ва 21,5 кмга югуриш босқичларидан ўтишлари керак бўлади. Аёллар ва ёшлар учун масофалар қисқароқ бўлади.

Фото: Challange Samarkand

Томошабинлар учун мусобақани кўтаринки руҳда кузатишлари ва яқинларини қўллаб-қувватлашлари учун имконият яратилиши таъкидланди.

Самарқанд шаҳридаги ушбу халқаро турнир мамлакатимизда спортни, айниқса триатлон ва спорт туризмини ривожлантиришда муҳим ўрин тутади.

Кўпроқ янгиликлар