Дешам Франция миллий жамоаси билан келишувни 2026 йилга қадар узайтирди

Спорт 16:34 / 07.01.2023 19155

Франция футбол федерацияси хабарига кўра, томонлар 2026 йилга қадар янги шартнома имзолаган. Шу тариқа, Дешам Франция миллий жамоасини ЖЧ-2026га тайёрлайди.

Дешам 2012 йилдан буён Франция миллий жамоасини бошқармоқда. Унинг қўл остида французлар ЖЧ-2018 ва Миллатлар лигаси-2021 ғолиби бўлишди. Шунингдек, Евро-2016 ва ЖЧ-2022 финалида тўп суришди. 

Маълумот учун, Дидье мураббийлигидаги Франция 139 ўйинда 89 ғалаба ва 22 мағлубият қайд этган.

Кўпроқ янгиликлар