Consumer Electronic Show 2023 (CES 2023) технокўргазма доирасида Acer компанияси бир вақтнинг ўзида спорт билан шуғулланиш ва компютерда ишлаш имконини берувчи ноодатий машқ велосипедини тақдим этди.
eKinekt BD 3 номини олган янгиликдан компютерда ишлаш жараёнида фойдаланиш мумкин– у иш столи билан бирлаштирилган велотренажёрдан иборат.
Шунингдек, унда стакан қўйиладиган жой, сумка ёки рюкзак учун илгак, компютер ёки бошқа гаджетни зарядлаш учун USB Type-A ва USB Type-C улагичлари бор. Эътиборга лойиқ жиҳати – машқ пайтида eKinekt BD 3 электр энергиясини ишлаб чиқариши мумкин. У секундига 60 марта айланганида 75 ваттгача қувват ишлаб чиқаради.
Ноодатий тренажёр велосипед 2023 йилнинг ёзида сотувга чиқарилади. Acer янги маҳсулот учун 999 доллар сўрамоқда, бу тахминан 11,3 млн сўмга тенг.