IFFHS статистикасидан 2022 йилда миллий жамоа сафида расмий ўйинларда ва клублар ўртасида ўтказилган халқаро баҳсларда (қитъалараро) киритилган голлар ҳисобланган.
Унга кўра, Аргентина миллий жамоаси ҳамда «ПСЖ» клуби форварди Лионель Месси 22та гол билан энг яхши тўпурар бўлиб турибди. 2-ўриндан Мбаппе (21) жой олган бўлса, учликни «Сити» ҳужумчиси Хулиан Альварес (15) банд этган.
Эътиборлиси, Ўзбекистон миллий жамоаси форварди Элдор Шомуродов ҳам ўнликдан жой олди. Ҳамюртимиз 12та гол билан Карим Бензема, Муҳаммад Салоҳ ва Ришарлисон билан бир хил натижа қайд этган.
2022 йилда халқаро ўйинларда энг кўп гол киритган футболчилар:
1. Лионель Месси (Аргентина / ПСЖ) – 22 гол
2. Килиан Мбаппе (Франция / ПСЖ) – 21
3. Хулиан Альварес (Аргентина / Ман.Сити) – 15
4-5. Эрлинг Холанд (Норвегия / Ман.Сити) – 14
4-5. Садьо Мане (Сенегал / Бавария) – 14
6-7. Роберт Левандовски (Польша / Барселона) – 13
6-7. Педро (Бразилия / Сантос) – 13
8-11. Элдор Шомуродов (Ўзбекистон / Рома) – 12
8-11. Муҳаммад Салоҳ (Миср / Ливерпуль) – 12
8-11. Карим Бензема (Франция / Реал) – 12
8-11. Ришарлисон (Бразилия / Тоттенҳэм) – 12.
Маълумот учун, Европанинг топ-5 чемпионатларида Килиан Мбаппе 2022 йилда жами 56 ўйинда 56та гол киритиб, энг яхши натижа қайд этган.