Шерзод Давлатович Қудбиев Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига тайинланди.
Шерзод Қудбиев 1981 йил Фарғона вилоятида туғилган. 2000 йилда Фарғона политехника институтини молия ва кредит мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2007 йилгача шу институтда ишлаган.
2007-2010 йилларда Бандлик ва ижтимоий ҳимоя вазирлигида турли лавозимларда ишлаган, 2010-2016 йилларда Вазирлар Маҳкамасида фаолият юритган.
2016-2018 йилларда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани ҳокими бўлган, 2018-2019 йилларда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига раҳбарлик қилган, 2019-2020 йилларда президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган, 2020 йил майидан буён Давлат солиқ қўмитасига раҳбарлик қилиб келаётганди.
Президентнинг 2022 йил декабридаги фармони билан Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги бирлаштирилди, янги вазирлик Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасини ҳам ўз ичига олди.
Давлат божхона қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган Акмалхўжа Мавлонов энди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раиси лавозимида ишлашда давом этади.