Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми индекси 105,4 фоизни ташкил этди.
Бундан ташқари, кўрсатилган даврда қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиш суръати – 105,7 фоиз, чакана савдо товар айланмаси ўсиш суръати – 111,9 фоизга тенг бўлди.
Шунингдек, бозор хизматлари ҳажмининг ўсиш суръати – 116 фоиз, ташқи савдо айланмаси ўсиш суръати – 118 фоиз, экспортнинг ўсиш суръати – 112 фоиз, импортнинг ўсиш суръати – 122,1 фоизни ташкил қилди.
Ўз навбатида, фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони – 588 823 та, фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари сони – 520 199 та.