Ёқутистондан Донбассга ўтовлар ва шаманлар юборилади

Жаҳон 08:13 / 02.12.2022 6543

Унинг «Сибирь. Реалии» нашри томонидан келтирилган сўзларига кўра, бу уйларда рус ҳарбийлари шаманлик маросимини ўтказиши ва дам олишлари мумкин бўлади, у аскарларнинг маънавиятини ошириш ва уларни даволашни "инсонпарварлик ёрдамининг" энг асосий мақсади деб атади.

2 декабрда юбориладиган ўтовларда шаманлар аскарларга яхши руҳиятини қайтаради, чиққан-синган суякни солувчи табиблар эса «умуртқа поғонасини тўғрилайдилар», деб тушунтирди Булутов.

Бундан олдин Россия 2023 йилда давлат мудофаа буюртмаси доирасида ҳарбий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни молиялаштиришни деярли 1,5 баробарга оширишни режалаштираётгани айтилганди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги ҳайъати йиғилишида идора бошлиғи Сергей Шойгу маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, бу «қўшинлар ва ҳарбий қисмларни қурол-яроғ ҳамда техника билан доимий шай ҳолатда 97 фоиз даражада таъминлаш имконини беради», деб вазирнинг сўзларидан иқтибос келтирган «Интерфакс». 

Украинадаги уруш ва сафарбарлик натижасида, Шойгунинг сўзларига кўра, «назорат ва ижронинг барча даражаларида давлат буюртмаларига қўйиладиган талаблар ортди».

Украина ҳарбий қўмондонлиги маълумотларига кўра, урушнинг тўққиз ойи давомида Россия йиллик бюджет даромадларининг чорак қисмини – 82 миллиард долларни сарфлаб бўлди. Буни Украина Forbes журнали ҳисоблаб чиқди.

Кўпроқ янгиликлар