Ўзбекистон ва Уммон ўртасидаги ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битим асосида "Ўзавиация" агентлиги томонидан Salam Air авиакомпаниясига 2022 йил 30 ноябрда 18-К сонли рухсатнома берилди.
Рухсатнома Ўзбекистон Республикасига Маскат – Ташкент – Маскат ва Маскат – Наманган – Маскат йўналишларида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун мўлжаллангандир.
Авиакомпания парвозларни А320 ва А321 ҳаво кемаларида амалга оширади.