ЖЧ-2022. Япония Испания устидан иродали ғалабага эришиб 1-ўрин билан 1/8 финалга чиқди, Германия яна гуруҳда қолиб кетди

Спорт 02:21 / 02.12.2022 19212

Жаҳон чемпионатида Е гуруҳида сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтди. 

Япония (6) кутилмаганда Испания (4, тўплар нисбати: +6) устидан иродали ғалабага эришиб, 1-ўрин билан плей-оффга йўл олди. Испанлар эса тўплар нисбатига кўра 2-ўринни эгаллашди. 

Германия (4, тўплар нисбати: +1) голларга бой баҳсда Коста-Рика (3) устидан ғалаба қозонди, аммо тўплар нисбатига кўра гуруҳда қолиб кетди. «Немис машинаси» қаторасига 2-бор мундиалда плей-оффга чиқа олмади.

1/8 финалда Япония 5 декабр куни F гуруҳида 2-ўринни эгаллаган Хорватия билан ўйнаса, Испания 6 декабрда ўша гуруҳ пешқадами Марокашга рўбарў келади. 

ЖЧ-2022. Е гуруҳи
3-тур. 1 декабр
Япония — Испания 2:1
Голлар:
 Доан (48), Танака (51) — Мората (11). 
Япония – Гонда, Йошида, Танигути, Итакура, Нагатомо (Митома, 46), Морита, Танака (Эндо, 87), Камада (Томиясу, 69), Кубо (Доан, 46), Ито, Маэда (Асано, 62).
Испания – Симон, Аспиликуэта (Карвахаль, 46), Родри, Пау Торрес, Бальде (Альба, 68), Бускетс, Педри, Гави (Фати, 68), Ольмо, Мората (Асенсио, 57), Уильямс (Ферран Торрес, 57).
Огоҳлантиришлар: Итакура (39), Танигути (44), Йошида (45).

Коста-Рика — Германия 2:4
Голлар:
 Техеда (58), Варгас (70) — Гнабри (10), Ҳавертц (73, 85), Фюллькруг (90+1).
Коста-Рика – Навас, Фуллер (Беннетте, 74), Дуарте, Уостон, Варгас, Овьедо (Контрерас, 90+3), Агилера (Салас, 46), Борхес, Техеда (Вильсон, 90+3), Венегас (Матаррита, 74), Кэмпбелл.
Германия – Нойер, Рюдигер, Зюле (Гинтер, 90+3), Раум (Гётце, 67), Гундўған (Фюллькруг, 55), Горетцка (Клостерманн, 46), Киммих, Мюллер (Ҳавертц, 67), Гнабри, Сане, Мусиала.
Огоҳлантириш: Дуарте (76).

Кўпроқ янгиликлар