Вазирлар Маҳкамасида лавозим тайинлови амалга оширилди

Ўзбекистон 13:10 / 01.12.2022 12653

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, Борийхон Ҳожихонов ёқилғи-энергетика ва кимё саноатини ривожлантириш котибиятида нефть, газ ва кимё саноатини ривожлантириш сектори мудири этиб тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойида «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика ва кимё саноатини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари – энергетика вазири ҳамда ёқилғи-энергетика ва кимё саноатини ривожлантириш котибиятининг функционал вазифалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги ҳукумат қарори қабул қилинган эди.

Сентябр ойи охирида президент фармони билан Жўрабек Мирзамаҳмудов Бош вазирнинг ёқилғи-энергетика ва кимё саноатини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари – энергетика вазири лавозимига тасдиқланган эди.

Кўпроқ янгиликлар