IBR petroleum station нархлар туширилгани ва янги шохобчалари очилганини эълон қилади

Ўзбекистон 17:00 / 22.09.2022 7644

IBR petroleum station ўз тармоғидаги ёнилғи қуйиш шохоблари сонини кўпайтириб, улардаги бензин нархлари эса арзонлашганини маълум қилади.

Эндиликда IBR petroleum station шохобчаларидаги сифатли бензин нархлари қуйидагича:

  • Аи80 – 6850 сўм;
  • Аи91 – 11 300 сўм;
  • Аи92 – 11 000 сўм;
  • Аи95 – 12 500 сўм.

Айни пайтга келиб, IBR petroleum station'нинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги ёнилғи қуйиш шохобчалари сони 8 тага етди.

2019 йилда асос солинган тармоқ ихтиёридаги шохобчалар жаҳон стандартларига мос келади, сотилаётган бензин сифати ҳам доим диққатимиз марказида туради. Шу боис ўтган давр мобайнида IBR истеъмолчиларнинг ишончли ҳамкорига айланиб улгурди.

Компаниянинг энг асосий мақсади шаффоф тизимни йўлга қўйган ҳолда аҳоли эҳтиёжини сифатли ва ишончли маҳсулот билан таъминлаш ҳисобланади. Қуйилиш ўлчови ва сифати доимий равишда назорат қилинади.

АЁҚШларимизда Россиянинг TANECO заводидан импорт қилинувчи сифатли Аи-92 ва Аи-95 Евро-6 ёнилғисининг сотуви йўлга қўйилган.

Янги очилган ёқилғи қуйиш шохобчаларимизнинг манзиллари:

  • Бўстонлиқ тумани Қоранкўл маҳалласи (Тошкентдан тоғга кетишда йўлнинг ўнг тарафида);
  • Мирзо Улуғбек тумани. Мўлжал: Зиёлилар кўчасидан 200 метр киришда, Вестминстер мактаби орқа томонида жойлашган.

Реклама ҳуқуқи асосида

Кўпроқ янгиликлар