Иситиш қозонини танлаймиз – ишончли жиҳоз сирлари

Ўзбекистон 09:00 / 16.08.2022 4409
Фото: Viessmann

Қозоннинг қайси русуми ҳаммасидан яхшироқ, қайсиниси энг ишончли?

Бозорда турли ишлаб чиқарувчиларнинг кўплаб қозонлари тақдим этилган. Жиҳозни танлашда у сизга камида 10-15 йил хизмат қилиши кераклигини тушуниш лозим. Шу сабабли, яхшиси, иситиш жиҳозлари бозорининг машҳур ва эътироф этилган етакчиларини танлаган маъқул, чунки истеъмолчи бренд учун эмас, ишончли сифат учун пул тўлайди.

Русумнинг нуфузли эканига, бозорда неча йилдан бери мавжуд эканига, мутахассислардан ишончли сервис  кўмаги борлигига таяниш керак. Қозон ишончлигина эмас, балки тежамкор ҳам бўлиши лозим. Бу уйда иссиқни газ ва электрга минимал харажатлар билан ушлаб туриш имконини беради.

Фото: Viessmann

Viessmann компанияси – иситиш жиҳозлари ишлаб чиқариш бўйича жаҳон етакчиси. Қозонларнинг немис сифати барча жаҳон стандартларига жавоб беради, бу Viessmannни Европадаги энг машҳур русумлардан бирига айлантиради. 2004 йилдан Ўзбекистонда компаниянинг расмий ваколатхонаси фаолият юритади, у мамлакатимизга замонавий иситиш жиҳозларини етказиб беради.

Муайян майдон учун қозон қувватини қандай ҳисоблаб топиш мумкин?

Уй ичидаги иссиқлик қозоннинг ўзигагина эмас, балки лойиҳанинг тўғри тайёрланишига, жиҳознинг тўлиқ комплектини ҳисоб-китоб қилиш ва ўрнатишга ҳам боғлиқ. Иш билан профессионаллар шуғулланаётган бўлса, хотиржам бўлишингиз мумкин – улар қозоннинг керакли характеристикаларини бино майдони ва эҳтиёжлардан келиб чиқиб, тўғри ҳисоблай оладилар. Viessmann компаниясининг муҳандислари иситиш жиҳозларини танлаш, ўрнатиш ва ишлатиш бўйича тўлиқ қўллаб-қувватлашлари ва консультация беришлари мумкин.

Фото: Viessmann

Бугунги кунда қайси қозон модели кўпроқ шуҳрат қозонган?

Viessmann қозонларининг энг талабгир моделларидан бири Vitodens 111-W саналади. Бу хонадон ёки уй учун идеал ечимдир:

  • Vitodens 111-W – бу икки контурли қилиб ишланган, деворга осиладиган, газли конденсацион қозон. Бу бир вақтда бинони иситиш ва учта нуқтага иссиқ сув узатишдир. Яъни энди то оилангиздагилар чўмилиб чиққунча идиш-товоқни ювмай туришингизга тўғри келмайди. Бу – эрталаблари иссиқ сувга юклама юқори бўладиган катта оилалар учун долзарб ечим.
Фото: Viessmann
  • Газда ишловчи, 10 баробарли модуляцияга эга, тўлиқ олдиндан аралаштирувчан, пуфланадиган эжекцион горелка газни минимал миқдорда сарфлаш имконини беради – у керакли ҳароратга эришиш ва уни ушлаб туриш учунгина керак бўлади.
  • 46 литрли иссиқ сув тўплагичи иссиқ сув узатилиши жараёнининг қулай ва узлуксиз бўлишини таъминлайди.
  • Газ босимига ўта паст талаб мовий ёқилғи берилиши минимал даражада бўлганда ҳам қозоннинг тўлақонли ишлашига имкон беради.
  • Овоз босимининг паст даражаси (< 32/48 дБ(А)) – қозон амалда шовқинсиз ишлайди.
  • Зангламайдиган пўлатдан ясалган Inox-Radial иссиқлик алмашгичи жиҳознинг узоқ йиллар давомида ишончли ишлашини таъминлайди.
  • Viessmann’нинг бошқа қозонлари каби, Vitodens 111-W модели ҳам Wi-Fi орқали илова ёрдамида бошқарилади – сиз бинодаги ҳароратни масофадан бошқара оласиз.
  • Замонавий қозоннинг назокатли дизайни ҳар қандай интерьерга уйғунлик билан мос келади, оптимал конструкция эса, жиҳозни монтаж қилиш ва хизмат кўрсатишни осонлаштиради.

Vitodens 111-W моделининг ишончлилиги, узлуксиз ишлаши ва тежамкорлиги уни Viessmann маиший қозонлар оиласидаги энг машҳур моделлардан бирига айлантирди.

Фото: Viessmann

Қозонга кафолат неча йил?

Viessmann компанияси жиҳоздан фойдаланиш бошланган санадан бошлаб 2 йилга бепул сервис хизмати кўрсатиш кафолатини беради. Компания муҳандислари қозон ишлаши билан боғлиқ ҳар қандай муаммоларни тезкор ҳал қилиш учун телефон орқали ва жойига чиқиб консультация беришга тайёрдирлар.

Фото: Viessmann

Минтақаларда филиаллар борми?

Viessmann компанияси бутун республикада кенг ҳамкорлар тармоғига эга, бу қулай консультация кўмаги ва узлуксиз сервисни таъминлайди. Viessmann вакиллари Самарқанд, Бухоро, Наманган, Қўқон ва мамлакатимизнинг бошқа шаҳарларида фаолият олиб борадилар.

Консультациялар учун телефон рақамлари:

+998977331155

 +998951461616

Telegram орқали онлайн-консультация: https://t.me/NigmonKabulov

Viessmann компаниясининг Матбуот хизмати Ⓣ 

Кўпроқ янгиликлар