Фото: Европада даҳшатли ёз оқибатлари

Жаҳон 12:30 / 14.08.2022 25346

Италия 

Римда Тибр дарёсининг сатҳи 2021 йил ёзидаги билан солиштирганда бир метрга пасайган. 2022 йил 15 июл
Oliver Weiken / dpa / Scanpix / LETA
По дарёсининг Борго Вирджилио яқинидаги ўтган қисмида қурғоқчилик оқибатлари. 2022 йил 7 август
Flavio Lo Scalzo / Reuters / Scanpix / LETA
Италиялик ҳарбийлар По дарёси қуриши натижасида юзага чиқиб қолган Иккинчи жаҳон уруши даврига мансуб бомбани олиб кетишмоқда. 2022 йил 7 август. Фото: Flavio Lo Scalzo / Reuters / Scanpix / LETA
Балиқчилар Адриатика денгизида моллюска овламоқда. 2022 йил 29 июл
Luca Bruno / AP / Scanpix / LETA
Ла-Маддалена коммунасидаги қуриётган Серкьо дарёси устидан ўтган кўприк. 2022 йил 11 июл
Fabio Muzzi / EPA / Scanpix / LETA
Италияда қурғоқчиликдан По дарёси водийсидаги шолизорлар энг жиддий зарар кўрди, бу ҳудудда гуручнинг ризотто тайёрлаш учун фойдаланиладиган арборио нави етиштирилади. Дарёда сув сатҳи шунчалик пасайиб кетганки, ундан шолизорларни суғоришда фойдаланиб бўлмайди.
Фото: Emmanuele Ciancaglini/Ciancaphoto Studio/Getty Images
Еврокомиссия сув ресурслари тобора камайиб бораётганини эълон қилди ва қишлоқ хўжалиги учун шаҳар оқова сувларини тозалаб, хавфсиз тарзда қайта ишлатиш бўйича тавсияларни эълон қилди. Фотода: Италия шимолидаги Магра дарёси кўриниши.
Фото: Anadolu Agency via Getty Images
По - Италиянинг энг йирик дарёси ва мамлакат шимолидаги асосий сув манбайи - ёмғирлар йўқлиги туфайли қуримоқда.
Фото: Emmanuele Ciancaglini/Ciancaphoto Studio/Getty Images
Италиянинг беш вилоятида фавқулодда ҳолат эълон қилинган
Фото: Roberto Silvino/NurPhoto via Getty Images

Нидерландия 

Ваал дарёсининг қуриб қолган ўзанида қолган сузувчи уйлар. 2022 йил 10 август
Rob Engelaar / ANP / AFP / Scanpix / LETA
Ваал дарёсининг Неймеген шаҳридан ўтган қисмида сув сатҳи пасайиши. 2022 йил 8 август
Piroschka van de Wouw / Reuters / Scanpix / LETA
Неймегендаги Ваал дарёсига боғланган канал тубидаги отлар. 2022 йил 10 август
Farouk Batiche / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Бюрен муниципалитетидаги қуриб қолган Лек дарёси тубидаги қайиқлар. 2022 йил 10 август
Remko de Waal / EPA / Scanpix / LETA
Нидерландияда қурғоқчиликнинг иккинчи даражаси эълон қилинган, бу «амалда сув танқислиги»ни англатади. Фотода: одамлар Неймегендаги Ваал дарёси соҳилида бадминтон ўйнамоқда.
Фото: Pierre Crom/Getty Images

Словакия

Якловце қишлоғидаги қуриган Ружин сув омбори. 2022 йил 3 август
Robert Nemeti / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Испания 

Вильярта-де-лос-Монтес муниципалитетидаги қуриган сув омбори. 2022 йил 6 август
Susana Vera / Reuters / Scanpix / LETA
Малагадаги Гвадалквивир қуриб қолаёзган сув омбори. 2022 йил 8 август
Mara Jos / Contacto / ZUMA Press / Scanpix / LETA

Венгрия 

Будапештдаги Маргит оролида Дунайдаги сув сатҳи нақадар пасайганини кўриш мумкин. 2022 йил 9 август
Anna Szilagyi / AP / Scanpix / LETA
Веленце шаҳридаги қуриётган кўлдаги қайиқлар. 2022 йил 11 август
Anna Szilagyi / AP / Scanpix / LETA
Венгриядаги Веленце кўлида сув сатҳи, мамлакатда сайёҳлар келиши бўйича учинчи ўриндаги кўл бўлган Веленцеда сув сатҳи рекорд даражада пасайган. Фото: ЕРА/ТАСС

Франция

Францияда аллақачон барча 96 департаментда қурғоқчилик туфайли алоҳида чораларни кўриш учун «огоҳлик режими» жорий этилган. Фотода: Франция жанубидаги Вердон дараси.
Фото: АР/ТАСС
Франциядаги Рона ва Гаронна дарёларида (суратда) сув ҳарорати французларнинг ядро реакторларини совитишда фойдаланиш учун жуда иссиқлик қилди. Фото: Alain Pitton/NurPhoto via Getty Images

Швейцария

Швейцария ГЭС ишлаб чиқарувчи энергия ҳажми қисқариши туфайли бошқа ёнилғи манбаларини ишга солишга мажбур бўлмоқда.
Фото: ЕРА/ТАСС

Германия 

Франкфурт яқинидаги қуриб бораётган ўтлоқда йиқилган дарахт атрофида ўтлаётган отлар. 2022 йил 11 август
Michael Probst / AP / Scanpix / LETA
Рейннинг Кёльндан ўтган қисмидаги саёзлашув. 2022 йил 10 август
Martin Meissner / AP / Scanpix / LETA
Вюльфрат шаҳридаги қуриб қолган ҳовуз. 2022 йил 11 август
Christoph Reichwein / dpa / Scanpix / LETA
Рейн дарёсида сув сатҳи пасайиб кетиши Германия иқтисодий ўсиш суръатларига таъсир кўрсатади. Рейн – Европа ички сув йўлларидаги асосий қисм - у яқин вақт ичида кемалар ўтиб бўлмайдиган ҳолатга келиши мумкин, бу эса дарё бўйлаб кўмир ва ёнилғи ташишни тўхтатиб қўяди; кўмир немислар ИЭС учун жуда муҳим.
Фото: Jonathan Raa/NurPhoto via Getty Images

Бельгия 

Лес дарёси — эшкак эшиш спорти ҳаваскорлари учун машҳур жой. Сув сатҳи пасайиб кетгани туфайли у туристлар учун ёпиб қўйилган.
Olivier Hoslet / EPA / Scanpix / LETA

Буюк Британия 

Перранпорт шаҳри яқинидаги қуриб қолган гольф майдони. 2022 йил 18 июл
Ben Birchall / PA Wire / PA Images / Scanpix / LETA
Риппонден қишлоғидаги Байтинг сув омбори. Унда сув сатҳи 1995 йилдан буён энг қуйи даражага тушган. 2022 йил 12 август
Danny Lawson / PA / AP / Scanpix / LETA
Кентерберидаги Стауэр дарёси оқими устидан ўтган кўприк. 2022 йил 11 август
Stuart Brock / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Кентерберидаги Стауэр дарёсининг қуриб қолган оқими устидан ўтган кўприк. 2022 йил 11 август
Stuart Brock / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Кентерберидаги Стауэр дарёсининг қуриб қолган оқими. 2022 йил 11 август
Stuart Brock / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Шарқий Европа 

Европа мамлакатлари келгусида дарёлар жазирама туфайли қурий бошлашидан иқтисодий муаммоларга дуч келиши мумкин.
Фото: АР/ТАСС
Атмосфера мониторинги хизмати июл ойи охиридаги маълумотларни таҳлил қилиб, ой ўрталарида ЕИ ҳудудининг 45 фоизи қурғоқчилик зонасида тургани, 15 фоизида эса жиддий сув танқислиги кузатилгани тўғрисида хулосага келишган. Фотода: Одра дарёсининг Полшадан ўтган қисмида сувда уйлар акс этиши. Фото: Patrick Pleul/picture alliance via Getty Images
Болгария, Руминия ва Сербияда Дунай дарёси тубини чуқурлаштириш бўйича ишлар олиб боришга тўғри келмоқда, бу вақтда кемалар йўл очилишини кутиб тўхтатиб туришга мажбур бўлмоқда. Дунай бўйлаб ҳаракатланиш сақлаб қолиниши кўмир, нефт ва нефт маҳсулотлари етказиб беришда муҳим ҳисобланади. Фото: DPA/ТАСС
Кўпроқ янгиликлар