Янги турмуш қурганлар Asialuxe Travel компанияси ва Франция элчихонаси томонидан ўтказилган танловда Парижга бир ҳафталик саёҳат ютиб олди

Ўзбекистон 13:00 / 13.08.2022 4826

Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Аурелия Бушез Парижга бўлган иккита йўлланмани Дилноза ва унинг турмуш ўртоғига шахсан топшириш истагини билдирди. Кеча, 12 август куни элчи ва Миллий туроператор вакили иштирокида элчихона биносида ютуқни расман топшириш маросими ўтказилди.

Дилноза Махсетбаева Нукус шаҳрида туғилиб ўсган, шу йили Тошкент фармацевтика институтини тамомлаб, июнь ойида турмушга чиққан.

«Менинг ютуғим мен ва бутун оилам учун кутилмаган ҳодиса бўлди. Биз бу ҳақиқат эканлиги ва ниҳоят Европага ташриф буюришимиз мумкинлигига охиригача ишона олмадик. Asialuxe Travel компанияси ва Франция элчихонасига бундай имконият учун раҳмат», – деди Дилноза.

Тошкент - Париж - Тошкент йўналишидаги авиачипталар, меҳмонхонада яшаш ва тиббий суғурта туроператор томонидан мутлақо бепул тақдим этилади.

Сафар сентябрь ойининг бошига режалаштирилган. Ёш оиланинг Парижга бўлган саёҳатини @asialuxe.travel саҳифаси ва ғолибларнинг шахсий саҳифаларида кўришингиз мумкин бўлади.

Asialuxe Travel компанияси ғолибни табриклайди ҳамда Франция элчихонасига ҳамкорлик ва шундай ажойиб танловни ташкиллаштиришдаги ёрдами учун алоҳида миннатдорчилик билдиради.

Кўпроқ янгиликлар