Ракета ҳужуми фонидаги селфи, бомба тушган уйни томоша қилаётган болалар. Уруш суратлари

Жаҳон 13:41 / 13.08.2022 23999

15 август, Украинадаги урушнинг 170-кунида бедарак йўқолганлар рўйхатида бўлган 522 нафар украин ҳарбийсининг жасади Украинага қайтарилди.

Россия назоратидаги Запорижжя области расмийлари ҳудуддаги АЭС консервация қилиниши (энергоблокни тармоқдан узиб, уни минимал қувватга ўтказиш) мумкинлигини маълум қилди – станцияга охирги вақтларда доимий ҳужумлар уюштирилмоқда, ҳар икки томон бунда бир-бирини айблаяпти.

BBC рус хизмати, ўз суриштирувларига таяниб, Россия ҳукумати Украинадан келган қочқинларни қабул қилишга 10 млрд рублдан ортиқ харажат қилган бўлиши мумкинлигини маълум қилди.

The Washington Post газетаси, украиналик аноним амалдор маълумотларига асосланиб, босиб олинган Қримдаги Россия авиабазасига кучли ҳужумни Украина махсус кучлари амалга оширганини хабар қилди. Ҳужум натижасида камида 7 та самолёт йўқ қилингани айтилмоқда.

Канаданинг геосиёсий хатарларни ўрганиш билан шуғулланувчи SecDev компанияси 2014 йилдан буён Россия назоратига ўтган Украина табиий  бойликлари таҳлилини эълон қилди. Экспертларнинг баҳолашича, ҳозирда Россия Украинадаги $12,4 трлн долларлик фойдали қазилмалар конларини ўз назоратига олган.

Украинанинг Вашингтондаги элчиси АҚШ Молия вазирлигига сўров юбориб, Россиянинг барча хусусий банкларига санкциялар киритишни сўради.

Қуйида – 12 август куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Запорижжя области

Бердянск шаҳри чеккасидаги билборд. Қисман босиб олинган Запорижжя областида Россия таркибига кириш бўйича референдумга тайёргарлик кўрилмоқда. Референдум сентябр ойида бўлиши мумкин. Украина президенти Володимир Зеленский агар “псевдореферендумлар” ўтказилса, Украина Россия билан музокара ўтказиш ғоясидан умрбод воз кечишини айтди.
Фото: Сергей Ильницкий / EPA / Scanpix / LETA

Харкив

Харкив областида украиналик ҳарбийлар “Град” баравар ўт очиш реактив тизимини тайёрламоқда, унинг ёрдамида Россия позицияларига зарба берилади.
Фото: Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Харкив областидаги украин позициялари ихтиёридаги “Град” баравар ўт очиш реактив тизимлари
Фото: Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Харкив областидаги Украина қуролли кучлари “Град” ёрдамида Россия позицияларига зарба бермоқда.
Фото: Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Донецк области

Донецк областида жойлашган Контантиновка шаҳридаги автомобилларга газ тўлдириш станцияси. Қум тўлдирилган қоплар станцияни ҳужум вақтларида ёнғиндан ҳимоялаш учун керак.
Фото: Nacho Doce / Reuters / Scanpix / LETA
Украина фавқулодда вазиятлар хизмати ходими Донецк областидаги Бахмут шаҳрида ўқ еган аёлга ёрдам бермоқда. Украина Бош штабига кўра, россияликлар Покровское – Бахмут, Видродження – Вершина, Вуҳлегир ИЭС – Зайцево йўналишларида ҳужумга ўтган, бироқ улардан бирортасида муваффақият қозонмай, чекинишга мажбур бўлган.
Фото: Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украина фавқулодда вазиятлар хизмати Бахмутда яшовчи яраланган фуқаро ташилган замбилни қондан ювяпти.
Фото: Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Бахмутдаги кўчанинг ўққа тутилиши оқибати
Фото: Костянтин і Влада Ліберови
Бахмут
Фото: Костянтин і Влада Ліберови
Краматорскда яшовчи болалар ракета тушган уй олдини тозалаётган ходимларни кузатиб туришибди.
Фото: David Goldman/AP
Кўпроқ янгиликлар