Нақд пул ҳажмини 20 фоиздан оширмасликни мақсад қиляпмиз – Марказий банк масъули

Иқтисодиёт 17:01 / 13.08.2022 32299

Марказий банк халқаро тажрибадан келиб чиқиб пул массасида нақд пул ҳажмини 20 фоиздан оширмаслик чорасини мақсад қилмоқда. Бу ҳақда 12 август куни Марказий банкда бўлиб ўтган медиа мулоқотда департамент бошлиғи Улуғбек Маҳмудов маълум қилди.

“Бунинг учун “Замонавий молиявий хизматлар ва нақд пулсиз тўловларни ривожлантириш” стратегияси ишлаб чиқилмоқда”, – дейди у Kun.uz мухбири билан суҳбатда. 

Марказий банк маълумотларига кўра, 1 август ҳолатига муомаладаги пул массаси 159,1 триллион сўмни ташкил қилаётган бўлса, шундан 42,3 триллион сўми нақд пул. Бу нақд пул улуши ҳозирда 26,6 фоизни ташкил қилаётганини англатади.

Рақамлар муомаладаги нақд пул ўсиш суръати олдинги ойларга қараганда секинлашганини кўрсатмоқда. Жорий йил ҳисобидан нақд пул ўсиши апрел ойида максимумга етган бўлса – 15,9 фоиз, июлга келиб ўсиш секинлашди – 4,5 фоиз.

Кўпроқ янгиликлар