Видео: Қорақалпоғистонда ин қурган ноёб сувбургут

Ўзбекистон 16:30 / 12.08.2022 18730

Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ҳудудида яшайдиган оқ думли сувбургутнинг уяси инспекторлар томонидан мониторинг ишлари давомида тасвирга олинди.

Оқ думли сувбургут Ўзбекистон Қизил китоби ва халқаро Қизил китобга киритилган.

Бу заиф, табиатан камёб, учиб ўтувчи номинал кенжа тур бўлиб, асосан Жанубий Оролбўйида уялайди.

“Олиб борилаётган муҳофаза чора-тадбирлари натижасида кейинги йилларда сони ортгани кузатилмоқда”, дейилади Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитаси ахборотида.

Кўпроқ янгиликлар