Бугун, 6 август куни соат 8:30 ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани Муқимий ва Арнасой кўчалари кесишган чорраҳада йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган Н.Н. бошқарувидаги “Кобальт” русумли транспорт воситаси ва ҳайдовчи, 1977 йилда туғилган Д.Т. бошқарувидаги Tesla русумли транспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси кузатилган.
Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.