Долларнинг расмий курси 10 900 сўмдан арзонлади

Иқтисодиёт 16:22 / 05.08.2022 28863

Марказий банк 8 августдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди. 

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 33,89 сўмга арзонлаб, 10 886,00 сўм этиб белгиланди.

Шунингдек, рубл курси 1,01 сўмга пасайиб, 180,46 сўмни ташкил этди. Евро эса 9,02 сўмга кўтарилди ва 11 134,20 сўмга тенглашди.

Доллар курси кетма-кет учинчи кун пасаймоқда, бир кун олдин курс 22,69 сўмга тушганди.

Кўпроқ янгиликлар