Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов умумтаълим мактаблари учун ягона мактаб формасини жорий этиш масаласига доир баёнот билан чиқди.
Таъкидланишича, миллий қадриятлардан келиб чиқиб, ўқувчи-қизларнинг мактабга очиқ рангдаги миллий рўмолни бошнинг орқа томонидан ўраган ҳолда келиши ман этилмайди.
Билдирилишича, ўқувчи-қизларнинг либослари узунлиги борасида ҳам айрим тушунмовчиликлар бўлмоқда.
“Таъкидлаш жоиз, тасдиқланган ўлчамларда энг минимал узунлик белгиланган. Яъни ўқувчи-қизларнинг юбка ва кофта енгларининг узунлигини узайтиришга рухсат берилади, аммо белгиланган ўлчамдан калта бўлиши мумкин эмас”, деди вазир.