Дунёнинг энг бой одамлари йил бошидан буён 1,4 трлн доллар йўқотди 

Жаҳон 22:56 / 01.07.2022 10811

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида дунёнинг энг бадавлат 500 бизнесмени 1,4 трлн доллар йўқотди, деб хабар берди Bloomberg.

Маълум қилинишича, Facebook асосчиси Марк Цукерберг 65,5 млрд доллар йўқотган, бу унинг бойлигининг ярмига тенг. Tesla ва Space X асосчиси Илон Маскнинг бойлиги 62 млрд, Amazon раҳбари Жефф Безоснинг бойлиги 63 млрд долларга камайган. 

Louis Vuitton Moët Hennessy бош директори Бернар Арно 49 млрд, Google ҳаммуассислари Ларри Пейж ва Сергей Брин мос равишда 29 ва 28 млрд, Microsoft асосчиси Билл Гейтс 23,4 млрд, Inditex асосчиси Амансио Ортега 20,5 млрд доллар йўқотган. 

Агентликнинг қайд этишича, аввалги икки йил давомида энг бадавлат бизнесменларнинг бойлиги фақат кўпайган.

Bloomberg Billionaires Index рейтингига кўра, Маск ҳамон энг кўп бойликка эга бўлиб турибди — 208,5 млрд доллар, Безос 129,6 млрд доллар билан иккинчи ўринда. Арно учинчи (128,7 млрд доллар), Гейтс тўртинчи ўринда (114,8 млрд доллар) жойлашган.

Май охирларида Bloomberg Маскнинг бойлигини 224 млрд, Безоснинг бойлигини 139 млрд ва Гейтснинг бойлигини 123 млрд доллар деб баҳолаганди. 

Кўпроқ янгиликлар